Таиланддаги ҳайвонларни реабилитация қилиш қўриқхонасида икки фил сув тошқини қурбони бўлди, дея хабар беради Euronews.
Филлар учун қўриқхона ҳисобланган миллий боғ катта зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиландга “Яги” тўфони ҳам келган эди. Табиий офат туфайли қўриқхонани эвакуация қилишга тўғри келди. Юздан ортиқ фил қутқарилди, аммо иккитаси кучли тошқин сувларида чўкиб кетди. Уларнинг ўлаксалари тошиб оқаётган дарёнинг қуйи оқимидан топилган. Яна бир фил бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.
Қўриқхона инфратузилмаси катта зарар кўрган. Боғ раҳбарияти ёрдам сўраб, мамлакат расмийларига мурожаат қилди.