Таиланд пойтахтида кучли ёмғирлар туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Сўнгги 48 соат ичида Бангкокда қарийб 300 мм ёғингарчилик кузатилди. Каналлар тўлиб-тошди, йўллар, уйлар ва ресторанларни сув босиб кетди. Ёмғирлар давом этмоқда, насос станциялари эса сувни тортиб олишга улгурмаяпти.
Ҳукумат мамлакатнинг марказий, шарқий ва шимоли-шарқий ҳудудларида янги сув тошқинлари ҳамда ер кўчкиси хавфидан огоҳлантирмоқда. Шунингдек, расмийлар аҳолини автомобилларини баландроқ жойларга олиб чиқишга чақирмоқда.