Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Таиланд ва Камбоджа етакчилари АСЕАН саммити доирасида учрашади

Таиланд ва Камбоджа етакчилари АСЕАН саммити доирасида учрашади

Хабарларга кўра, ​ўтган йилги тўқнашувлардан сўнг, Таиланд ва Камбоджа раҳбарлари Филиппиндаги Себу оролида музокара ўтказишади.

Музокаралар АСЕАН саммити арафасида, Филиппин президенти Фердинанд Маркос-кичик назорати остида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Икки давлат ўртасидаги 817 километрлик баҳсли чегарада вазият ҳамон кескинлигича қолмоқда. Ўтган йилги тўқнашувларда артиллерия ва ҳаво зарбалари қўлланиши оқибатида 150 га яқин киши ҳалок бўлган, 300 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйини тарк этишган эди.

​Таиланд Бош вазири Анутин Чарнвиракул музокараларда мамлакат суверенитетини қатъий ҳимоя қилишини билдирди. Ўз навбатида, Камбоджа томони ҳам муаммони халқаро ҳуқуқ асосида ва куч ишлатмасдан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаган.

Учрашув икки давлат ўртасидаги денгиз энергия ресурсларини биргаликда қидириш ҳақидаги келишув Таиланд томонидан бекор қилиниши ортидан юзага келган совуқчилик фонида ўтмоқда.

Киритилди: Бугун 14:23. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!