Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Таиланд мактаблари Мьянмадаги зилзила туфайли ёпилди

Таиланд мактаблари Мьянмадаги зилзила туфайли ёпилди

Таиланддаги мактаблар жума куни қўшни Мmянмада юз берган зилзила туфайли хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилди.

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Пхетхонгтхан Чинават маълум қилди.

"Биз жамоатчиликни хотиржам, аммо ҳушёр бўлишга чақирамиз. Ўқувчилар хавфсизлиги учун мактаблар эрта ёпилди. Вазият ўзгариши билан кейинги янгиланишлар тақдим этилади", деди у.

ОАВ хабарларига кўра, Таиланд авиация регулятори Мьянмадаги зилзиладан сўнг мамлакат аэропортларида барча рейсларни тақиқлаган.

Таиланд банки мамлакат банклари мижозларга чекланган хизматларни тақдим этиши мумкинлигини, шу билан бирга тўлов тизимлари ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.

Бундан ташқари, зилзиладан кейин ёрдам кўрсатиш учун Таиланд ҳарбийлари жалб қилинган. Армия бошлиғи генерал Пана Клэуплодтук аҳолига ёрдам кўрсатиш учун армиянинг табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш марказини зудлик билан фаоллаштиришни буюрди. Барча бўлинмаларга зудлик билан жўнатиш учун шахсий таркиб ва зарур техникани сафарбар этиш бўйича кўрсатма берилди. Фавқулодда беморларни қабул қилиш учун армия касалхоналари ҳам тайёр ҳолатга келтирилди.

Жума куни Мьянмада 7,7 магнитудали зилзила юз берди, ер силкинишлари беш қўшни давлатда, жумладан Таиландда ҳам сезилди.

Киритилди: 15:36 28.03.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!