Теҳрон тажовуз юз берса, Исроил ҳужумига жуда кескин жавоб берилиши ва бир вақтнинг ўзида 2000 та ракета учирилишидан огоҳлантирди.
"Бу материалларни қидириш энди Эрон ва Ғарб ўртасидаги “мушук-сичқон ўйини”га айланади, — дея изоҳ берди манбалардан бири.
Обама ва Байден маъмуриятларида Эрон масалалари бўйича ишлаган америкалик собиқ юқори лавозимли амалдор Ричард Нефьюнинг фикрича, Исроилнинг ҳужумлари бошланганидан сўнг Эрон иккита ядровий бомба тайёрлаш учун етарли миқдорда уран бойитишга улгурган бўлиши мумкин.