Президент қарори билан 2024-2026 йиллар учун “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ фаолиятининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
➖ кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳажмини 8 триллион сўмдан 14 триллион сўмга етказиш;
➖ 150 та ўрта бизнес корхонасига улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси асосида 300 та лойиҳани тадбиркорлик субъектларига сотиш;
➖ ўрта тадбиркорлик субъектлари сонини 2,5 бараварга ошириш;
➖ 300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)ларни халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш.