Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тадбиркорлик субъектлари кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратилади

Тадбиркорлик субъектлари кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Таъкидланганидек, 8 та бўлим, 34 та боб, 404 та моддадан иборат қонун лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда. Илғор хорижий давлатлар тажрибасига асосан, тадбиркорлик субъектлари кичик, ўрта ва йирик тоифалари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг чегаралари ҳамда тартибга солиш шакллари кўзда тутилмоқда. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат субсидияларини жорий этишнинг тартиблари белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси масъул қўмита томонидан сиёсий партиялар фракциялари йиғилишлари кун тартибига киритиш учун тайёрланмоқда.

Киритилди: 18:36 11.07.2024. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!