Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тадбиркорлик жамғармаси низоми тасдиқланди

Тадбиркорлик жамғармаси низоми тасдиқланди

Ҳукумат қарори (428-сон, 04.08.2022 й.) билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

✅ Низомга мувофиқ, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатига кўмаклашиш жамғарманинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

⏩ Жамғарма бошқарувининг олий органи Кенгаш бўлиб, унинг таркиби Президент томонидан тасдиқланади.

🔰 Жамғарма фақат:

▫️Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган;
▫️тугатилиш босқичида бўлмаган;
▫️банкротлик тартиби қўзғатилмаган;
▫️мурожаат санасидан кредитлар, солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация беради.

❕Давлат молиявий назорат органлари қарз олувчилар томонидан кафиллик, компенсациялар берилиши ва тўловлар тўланишининг шартлари, мақсадлари ва тартибига риоя этилишини текширади.

Киритилди: 18:43 05.08.2022. Ўқилди: 2328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!