Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тадбиркорларга “Бизнесни ривожлантириш банки”га улушдор бўлиб кириш ҳуқуқи берилади

A A A
Тадбиркорларга “Бизнесни ривожлантириш банки”га улушдор бўлиб кириш ҳуқуқи берилади

Кичик бизнес марказлари кўмагида лойиҳа ташаббускори ва йирик давлат корхоналари билан кооперация алоқалари ўрнатилади. Бунда янги корхоналарда замонавий технологияларни жорий қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва маҳсулотини реализация қилишга марказлар ёрдам беради.

Шу билан бирга ушбу корхоналарга давлат харидлари тизимида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни 2 йил давомида тўғридан-тўғри шартнома билан сотишга рухсат берилади.

Шунингдек, кичик бизнес марказларини бошқаришга хусусий шериклар жалб қилинади. Ушбу тадбиркорларга “Бизнесни ривожлантириш банки”га улушдор бўлиб кириш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, марказларга хорижий мутахассислар олиб келинади.

Бунда бизнес-консультант, муҳандис-технолог, дизайнер, меҳмонхона бошқарувчиси, маркетолог, агроном, ветеринар, уруғшунос каби хориждан жалб қилинган мутахассисларга Ўзбекистонда ишлаш учун рухсатнома бериш муддати ҳозирги 1 йилдан 3 йилга узайтирилади. Ишлашга рухсатнома тўлови эса ҳозирги 10 миллион сўмдан 330 минг сўмга туширилади. Уларга ҳудудий меҳнат органидан ишга жалб этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш талаб қилинмайди.

Киритилди: 13:15 18.08.2023. Ўқилди: 1335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!