Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тадбиркорлар фаолиятида 2023 йилда амалга оширилган текширувлар сони 2022 йил даврига нисбатан 26 фоизга (42 914 тага) камайган

A A A
Тадбиркорлар фаолиятида 2023 йилда амалга оширилган текширувлар сони 2022 йил даврига нисбатан 26 фоизга (42 914 тага) камайган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес-омбудсман девони шўба мудири Мирафзал Миралимов маълум қилди.

2023 йилда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 124 123 та текширув ўтказилган бўлиб, шундан 2 399 таси (2 фоизи) келишилган ҳолда, қолган 121 724 таси (98 фоизи) хабардор этилган ҳолда ўтказилган. Ўтказилган текширувларнинг:

⏺78 % юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига асосан;

⏺22 % ҳавфни таҳлил этиш натижаларига асосан ўтказилган.

Бизнес-омбудсманга назорат қилувчи органлар томонидан текширувларни келишиш учун “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилган жами 4 703 та буюртмадан 2 399 таси (51 фоизи) келишилган ва қолган 2 304 таси (49 фоизи) текширув ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

Текширувлар қонунийлиги юзасидан ўтказилган мониторинг доирасида 5 034 та ноқонуний текширув ўтказилганлиги, 14 533 та ҳолатда текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланган.

Киритилди: 17:48 12.02.2024. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!