Бизнес-омбудсманга Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Миллий таомлар” (номи ўзгартирилган) масъулияти чекланган жамияти раҳбари газ таъминоти корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилди.
Аниқланишича, корхона барча талабларга асосан фаолият юритиб, газ ҳисоблагични қонуний равишда ўрнатган ва сервис хизмати шартномасига эга бўлган. 2024 йил 28 март куни “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда далолатнома асосида 231 миллион сўм қарздорлик ҳисобланган.
Бизнес-омбудсман аралашуви билан “Ўзэнергоинспекция”нинг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан қайта ҳисоб-китоб ўтказилди. Натижада ҳақиқий қарздорлик 33 миллион сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Тадбиркор ноқонуний ҳисобланган 200 миллион сўмга яқин қарздорликдан озод қилинди.