ТабриздаАҚШ-Исроил ҳаво ҳужуми натижасида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) бир бўлими бўлган "Басиж"нинг 13 аъзоси ҳалок бўлди ва яна 18 киши яраланди.
Бу ҳақда Khabar Fouri Шарқий Озарбайжон вилояти раҳбариятига таяниб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Табризда "Басиж"га тегишли транспорт воситасига қилинган аввалги дрон ҳужуми икки хавфсизлик ходимини ўлдирган.
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган, натижада Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоменей ва бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ҳалок бўлган. Бунга жавобан Эрон Исроилга ва АҚШ ва иттифоқдош ҳарбий базалари жойлашган мамлакатлардаги нишонларга - Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Уммон, Баҳрайн, Ироқ ва Кипрга қарши ҳужумлар уюштирди.