Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан “Табиат мадҳияси” (мусиқа ва матни учун) танлови ўтказилмоқда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан “Табиат мадҳияси” (мусиқа ва матни учун) танлови ўтказилмоқда.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 31-майдаги 81-сон фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Республика таълим муассасаларида ёшларнинг табиатга бўлган меҳрини уйғотиш, уларни табиат ҳимоячиси сифатида тарбиялаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Танловда республикамиздаги барча олий таълим муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар талабалари ҳамда умумтаълим мактабларнинг юқори синф ўқувчилари қатнашиши мумкин.
Муҳим!
Танловга юборилаётган ижодий ишлар экология, атроф-муҳит ва унинг тозалиги, экологиянинг энг долзарб муаммолари ҳамда унинг ечимларига бағишланган бўлиши лозим.
Танловнинг ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилар профессионал ва ҳаваскор қатнашувчиларга ажратилади.
Шунингдек, ижодий ишларни баҳолашда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади:
— шеър ва мусиқанинг танлов йўналишига мослиги;
— мавзунинг долзарблиги ва илмий асосланганлиги;
— матннинг мантиқий тузилиши, маълумот, муаллиф позициясининг мавжудлиги;
— саводхонлик, лексик бойлик, талаффуз;
— ижодкорлик (янгилик, шеър ва мусиқа мавзусининг ўзига хослиги).
Унутманг!
Ижодий ишлар 15-майга қадар Экология вазирлигининг info@eco.gov.uz электрон манзили орқали қабул қилинади. Танловга топширилаётган аризаларга иштирокчиларнинг ижодий ишлари (МП3 форматда) бириктирилиши лозим.
Якуний натижалар 5-июн — “Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни” муносабати билан эълон қилинади. Ғолиблар диплом, статуетка ва пул мукофоти билан тақдирланади.