Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

«Свет» учун тўлов қилганда техник носозликлар бўлиши мумкин

«Свет» учун тўлов қилганда техник носозликлар бўлиши мумкин

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2024 йил 2 июль соат 00:00 дан 3 июль соат 22:00 гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисобрақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин. Айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.

Киритилди: 13:58 01.07.2024. Ўқилди: 687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!