Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги видеоматериалларни юборган шахслар рағбатлантирилади

Сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги видеоматериалларни юборган шахслар рағбатлантирилади

Ҳукумат қарори (352-сон, 07.06.2025 й.) билан “Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 74-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилади.

✔️ Шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиб, 48 соатда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (Инспекция) "v-nadzor.gov .uz" веб-сайти орқали юборади.

📝 Фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

🔹 содир этилган ҳуқуқбузарлик;

🔹 ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

🔹 ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, аниқланган сана ва вақт.

⏱️ Қоида тариқасида, фото ва видеоматериалларнинг давомийлиги 120 сониядан ошмаслиги лозим.

✔️ Фото ва видеоматериаллар 10 кун муддатда Инспекциянинг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади.

📃 Ҳуқуқбузарлик 1-маротаба содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарга сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби (қоидалари) такроран бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар юборилади.

⛔️ Маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин 1 йил давомида ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган миқдорларда жарима солишга сабаб бўлади.

💸 Фото ва видеоматериалларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 25 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

☑️ Рағбатлантириш жарима ундирилган кундан бошлаб 15 кун муддатда амалга оширилади

Киритилди: 12:57 11.06.2025. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!