✅ Қарорга кўра,2026 йил 1 октябрдан сув тежовчи технологияларни жорий қилишда таъминотчи корхоналар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сув тежовчи технологияларнинг насос ва фильтр қурилмаларини рақамли QR-кодли махсус ёрлиқланган белги остида ишлаб чиқариш ва сунъий йўлдош кузатув тизими (GPS трекер)ни ўрнатиш тартиби жорий этилади.
📝 2026 йил 1 октябрдан сув тежовчи технологияларни ўрнатиш ишлари мажбурий тартибда тасдиқланган минимал талаб ва меъёрлар асосида амалга оширилади.
🗒 2026 йил 1 октябрдан сув тежовчи технологияларни банк кредитларини олмасдан ўз маблағлари ҳисобидан жорий қиладиган ташаббускорларга субсидия ажратишнинг қуйидаги янги тизими жорий этилади:
🔹 лойиҳа ташаббускори томонидан сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун қўйиладиган минимал талаб ва меъёрлар доирасида лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади;
🔹 ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича таъминотчи корхона билан тузилган шартнома, ушбу технологиялар учун белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинган субсидиянинг 50 фоизини Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан олдиндан ажратишга асос бўлади;
🔹 сув тежовчи технологиялар лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилиб, фойдаланишга топширилганидан сўнг ҳисоб-китоб қилинган субсидия маблағларининг қолган 50 фоизи лойиҳа ташаббускорига тўлаб берилади;
🔹 субсидиянинг дастлабки 50 фоизи тўлаб берилганидан сўнг икки ой муддат ичида технологиялар ўрнатилиб ишга туширилмаганда, ажратилган субсидиялар белгиланган тартибда қайтарилади.