«Ўзэнергоинспекция» Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Пешку туманида яшовчи фуқаро А.А.га тегишли бўлган сув насоси ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилаётгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 630 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.