Жорий йилнинг 9 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида яшовчи 34 ёшли Р.Ж. уйида рашк оқибатида рафиқаси 33 ёшли М.А.ни юзига қўллари билан уриб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, натижада М.А. касалхонага ётқизилган. Р.Ж.қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.