Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёдаги тўйхонада меҳмонлар дўппосланди

A A A
Сурхондарёдаги тўйхонада меҳмонлар дўппосланди

2021 йилнинг 14 февраль куни тахминан соат 14:00лар чамасида, Музработ тумани “Орият” маҳалласида жойлашган “Шахронбек” тўйхонасида, туманнинг “Йўлчи” маҳалласида яшовчилар: Т.С., Т.Ў. ҳамда Ў.Э.лар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда, Бойсун туманидан келган меҳмонларни ҳеч бир сабабсиз қўллари билан уриб, уларга енгил тан жароҳати етказишган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг ёзишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси, яъни безорилик билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Киритилди: 11:53 12.03.2021. Ўқилди: 3268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар