Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёдаги Гоша лақабли гапирадиган қарға эгасининг вафотидан сўнг тилдан қолиб, бир ой ўзига келолмаган

Сурхондарёдаги Гоша лақабли гапирадиган қарға эгасининг вафотидан сўнг тилдан қолиб, бир ой ўзига келолмаган

Гоша лақабли инсон тилида сўзловчи қарға эгаси Шодибек Чориев вафотидан сўнг тилдан қолган.Бу ҳақда марҳум Шодибек Чориевнинг дадаси Бўри Раҳимов журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида гапириб берди.

Гоша 1997 йилда уйимизга келиб қолган. Унда у жуда ёш эди. 22 йилдан бери Шеробод туманида бизнинг оиламизда яшаб келади. Гоша 32 сўзни айтишга ҳаракат қилади. 10 тасини эса батафсил, тўлиқ талаффуз қила олади. Раҳматли ўғлим 5 ёшлигидан уни парвариш қилган. 2001 йил ўғлим мактабга чиқди, Гошанинг тили ‘Шодибек’ деб ўшандан чиққанди.

У мактабга кетганида ўғлимни қидириб, уни чақираверарди. Кейинчалик у ‘Отахон, яхши боринғ, ‘Шодибек’, ‘Гоша’, ‘Аббос’ каби сўзларни такрорлай бошлади. Кейинчалик ‘Отахон, яхши ўқинғ, йўлдан ўтиб кетаётган болаларга ҳам ‘Яхши ўқи’ деб айтарди. Орадан анча вақт ўтди. У равон гапиришни ўрганди.

Аммо 2018 йил 9 октябрь куни ўғлим буйрак етишмовчилигидан вафот этди. Гоша бир ой умуман гапирмади. Ҳафталаб овқат емасди. Бир ойдан кейин кайфияти оз бўлсада яхшилана бошлади.

Гоша аёлимни жуда яхши кўради. Баъзида аёлимнинг этагидан чўқиб, уни ҳовлида сайр қилишга мажбурлайди. У сайрга чиққанида дарахтнинг учига, томнинг тепа қисмига чиқиб олиб, Шодибекни чақиради. Қушларнинг бунақа хусусиятларини билардим, лекин Гошани кўриб қушнинг инсонга қаттиқ меҳр қўйишига яна бир карра амин бўлдим. Қушлар билан дўстлик қанчалик мустаҳкам бўлса, табиат шунча гўзал бўлади.

Гоша ёшлигида инидан тушиб кетган. Чап оёғи синган бўлган. Шодибек уни даволаб вояга етказди. Юрганда озгина сезилади, учганда 10-15 дақиқа учади, лекин ўзи соғлом. Гошанинг фақатгина кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак. Гоша ёнғоқни яхши кўради. Унинг энг севимли овқати палов. Ўғлим ҳаёт пайти Гоша Шодибекни мендан қизғанарди. Ҳозир Шодибекнинг ўрнини набирам Самандар эгаллаган. Гоша билан у шуғулланади.

Гошани сотиб оламан деганлар анча бўлган, лекин биз уни сотмаймиз, у бизнинг фарзандимиз. Фарзанд эса ҳеч қачон сотилмайди.

Бўри Раҳимов

Киритилди: 22:36 22.05.2020. Ўқилди: 5612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!