Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда вояга етмаган қизларга диний таълим бераётган эркак қўлга олинди

Сурхондарёда вояга етмаган қизларга диний таълим бераётган эркак қўлга олинди

2022 йилнинг 18 май куни Жарқўрғон тумани ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан Жарқўрғон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Д.Aнвар (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзининг ижарадаги яшаш уйида 2022 йил 18 август куни соат 09:30ларда ушбу маҳаллада яшовчи мактаб ўқувчилари, вояга етмаган қизларга ҳужра асосида ноқонуний диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Д.Aнвардан диний таълим беришда фойдаланиб келинган диний мазмундаги китоблар тадбир иштирокчилари томонидан ҳолислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Aнварга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Aхборот хизмати

Киритилди: 09:06 22.08.2022. Ўқилди: 2708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!