Ироқ Бош вазири Муҳаммад ас-Судани якшанба куни Эрон президенти Масуд Пезешкиан билан бўлиб ўтган телефон суҳбати давомида, Исроил томонидан Эрон ҳудудига уюштирилган ҳужумлар оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Ироқ Бош вазири матбуот хизмати хабар берди.
“Бош вазир ас-Судани Эрон Ислом Республикасига қарши қаратилган тажовуз оқибатларини бартараф этиш учун барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Бу, исломий давлатларни бирлаштирувчи бирдамлик руҳининг ифодасидир”, — дейилади матбуот хизмати баёнотида.
Шунингдек, ас-Судани Эрон томонига Ироқ ҳукумати сионистик тузилма томонидан мамлакат ҳаво ҳудудининг бузилишини олдини олиш бўйича ҳар хил йўналишларда чоралар кўраётганини таъкидлади.