Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Сурхондарёда уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 22 май куни, туманнинг “Эскиқишлоқ” маҳалласида яшовчи, Я.Нодир туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 21 май кунидан 22 май кунига ўтар кечаси, номаълум шахслар ҳовлисида жойлашган молхонасидан 15.000.000 (ўн беш миллион) сўмлик бир бош хўкизини ва 20.000.000 (йигирма миллион) сўмлик бир бош зотдор сигирини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчилар, Б.Бекзод, Х.Фахриддин ва Т.Маъруфлар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган.

26 май куни Б.Бекзод, Х.Фахриддин ва Т.Маъруфларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 09:08 23.06.2021. Ўқилди: 6003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!