Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда “қизил олтин” етиштирилмоқда

Сурхондарёда “қизил олтин” етиштирилмоқда

Сурхондарёнинг Сариосиё ва Узун туманларида ноёб ва камёб ўсимликлар тури ҳисобланган - заъфарон етиштирилмоқда. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу фойдали минералларга бой нодир ўсимликдан қадимда бўёқ олиш мақсадида фойдаланилиб, бугунги кунда тиббиётда ҳам қўлланилиб келинмоқда. 

Ўзбекистонда заъфарон етиштириш ва плантацияларни ташкил этиш фармацевтика, парфюмерия ва озиқ-овқат саноатинининг ривожланишига, озиқ-овқат зиравори экспортининг йўлга қўйилишига бевосита хизмат қилади. 

2019 йил сентябр ойида Сариосиёда 3 гектар майдонга заъфарон туганак пиёзларини қадалган бўлиб, жорий йилда ҳосил йиғиб олинмоқда. 

Айни дамда Сурхондарёнинг Узун туманида ҳам 50 сотих майдонга заъфарон экилган. Ҳозирги кунда ўсиб чиққан заъфарон гулларини териб олиб, қўшни давлатларга экспорт қилиш учун шартнмалар тузилган. Маҳсулотларни экспорт қилиш учун европа мамлакатларидан сертификатлар олинган.

Заъфарон гулсафсардошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик бўлиб, ҳам доривор гиёҳ ҳам хуштам зиравор ҳисобланади. У асосан иссиқ ва қия ерларда яхши ҳосил беради. Заъфарон гулининг устунчаларидан олинган маҳсулот пазандалик ва фармацевтикада ишлатилади. Гул баргларидан эса чой тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Заъфарон шарқда “қизил олтин” деб номланган.

Заъфарон таркибида бир қатор минераллар, калий, калций, магний, натрий, темир моддаси, қанд, эфир мойи, фосфор ранг берувчи керосин, азотли моддалар ва кўплаб витаминлар мавжуд.

Шу боис заъфарон етиштирувчи корхона ходимлари мазкур ўсимликликдан бир неча маҳсулот ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйган.

 

Киритилди: 15:11 17.01.2020. Ўқилди: 4747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!