Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда правасиз 19 ёшли ҳайдовчи 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлди

Сурхондарёда правасиз 19 ёшли ҳайдовчи 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлди



🟢2024 йил 17 сентябр куни соат 03:15 ларда вилоят ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра Сариосиё тумани, “Шабнам” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М41 автомобил йўлининг 1463 киломктрида 2004 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро “Нексия-2” русумли транспорт воситасини “Денов-Сариосиё” йўналиши бўйлаб бошқариб келиб қарама-қарши бўлакдан ҳаракатланиб келаётган 2005 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи бошқарувидаги “ВАЗ-2107” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

🔍 Ҳодиса жойидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ВАЗ-2107 русумли автомобиль салонида бўлган 3 нафар йўловчи (ҳайдовчининг синфдошлари) вафот этиб, иккала автотранспорт воситасидаги қолган йўловчилар тан жароҳати олиб туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

🔹Ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё туман ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:08 18.09.2024. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!