Ҳолат бўйича вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса шу йилнинг 12 ноябрь куни соат 8:00 атрофида Бандихон туманнинг Чинор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи4Р-100 автомобиль йўлида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, 32 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилини бошқариб кетаётиб йўлнингбелгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда 1-синф бола оғир танжароҳатлари олиб туман шифохонасида вафот этган.
Ҳолат бўйича бола ўқийдиган мактабда ЙҲХБ масъул ходимлари ва маҳалла аҳолиси иштирокида муҳокамайиғилиши ўтказилган.