Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сурхондарёда Matiz ҳайдовчиси ундан ҳужжатларни тақдим этишни сўраган йўл инспекторини машинада уриб кетди

Сурхондарёда Matiz ҳайдовчиси ундан ҳужжатларни тақдим этишни сўраган йўл инспекторини машинада уриб кетди

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида 12 октябрь куни вилоят ЙҲХБ ходими сафдор Б.П. Янги турмуш маҳалласида хизмат олиб бораётиб шу ерда ҳаракатланиб келаётган, Музработ туманида яшовчи С.М. бошқарувидаги Matiz’ни тўхтатган.

ЙҲХБ ходими ҳайдовчидан автомашина ҳужжатларини тақдим этишини сўраганида, ҳайдовчи С.М. ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай автомашинани ҳаракатлантириб сафдор Б.П.ни туртиб юборган.

«Натижада сафдор Б.П. жароҳат олиб, унга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. С.М. қўлга олинган», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Қайд этишларича, ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 19:01 13.10.2018. Ўқилди: 1485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!