Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

Сурхондарё вилоятида 26 январь куни автомашинада олиб кетилаётган сифатсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этиилишича, «Дарбанд» ЙПХ масканида Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича рейд тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Шўрчи-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро K.Ж. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина тўхтатилган. Транспорт воситасининг юкхонаси текширилганда унда ветеринария ҳужжатларисиз 103 кг йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётгани аниқланган.

Гўшт маҳсулотлари Бойсун туман лабораториясида истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида текширувдан ўтказилган. Текширув хулосасига кўра, улар истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда гўшт маҳсулоти эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан баённома расмийлаштирилган ҳамда номаълум шароитда сўйилган мол гўшти белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Киритилди: 18:08 29.01.2023. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!