Суриянинг янги ҳукумати Асад режими даврида қамалган америкаликларни қидиришда АҚШ билан ҳамкорлик қилади. Аввалроқ, бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган АҚШ фуқароси Тревис Тиммерман Асад қамоқхоналари биридан озод қилинган эди.
Америка томонининг таъкидлашича, у Ливан ва Сурия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, 7 ойни Сурия қамоқхонасида ўтказган. Яна бир америкалик журналист Остин Тис 2012 йилда Сурияда ғойиб бўлган. АҚШ расмийлари у ҳақдаги маълумот учун 10 миллион доллар тўлашга тайёр.