Бугун 20 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Суриянинг янги етакчиси мамлакат ҳақидаги кўплаб саволларга жавоб берди

Суриянинг янги етакчиси мамлакат ҳақидаги кўплаб саволларга жавоб берди

Аҳмад ал-Шараʼ (Жўлоний) суриялик журналистлар учун:

⭕️ «Биз бир доллари ҳам йўқ Сурияни қабул қилдик».

⭕️ «Режимнинг наркотикдан келадиган барча даромадлари чет элдаги баъзи сурияликларга пул ўтказмалари орқали ўтади.»

⭕️ «Биз Сурияни нолдан эмас, балки нолдан паст даражада қабул қилдик. Аммо йил охирига қадар ҳамжиҳатлик туфайли ажойиб натижаларга эришамиз».

⭕️ Биринчи савол – чодирлар: «Сурияда битта ҳам чодир қолмайди».

⭕️ Иккинчи савол иқтисод: «Давлат активларини қайтариш қийин иш, лекин биз бунинг устида ишлаяпмиз. Сурияга биринчи кемалар етиб кела бошлади».

⭕️ Учинчи савол реставрация: «Биз мамлакатни тиклаш дастурини бошлаяпмиз».

⭕️ Тўртинчи савол - давлат тузилиши: «Сурия ҳамма учун».

⭕️ Бешинчи савол – Хасака ва Раққа: «Фақат иккита ечим бор: ё кучларни олиб чиқиш ёки ҳарбий операция. СДФдан келадиганларнинг қарорини кутамиз. Агар ҳарбий аралашув зарур бўлса, биз тайёрмиз, лекин қон тўкилмаслиги учун ҳаракат қиламиз».

⭕️ Олтинчи савол - Сурия халқи: «Халқ давлат ёрдами билан эмас, ўз меҳнати эвазига яшамоқда. Биз бу муаммони қисман ҳал қиламиз».

⭕️ Охирги савол Суриянинг келажаги: “Аллоҳ таоло дунёни бир кунда яратмаган. Сабр ва кўпроқ сабр."

Киритилди: 21:00 19.12.2024. Ўқилди: 934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!