Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Суриядан Ироқ қамоқхоналарига яна 300 нафар ИШИД жангариси ўтказилди

Суриядан Ироқ қамоқхоналарига яна 300 нафар ИШИД жангариси ўтказилди

Суриядан Ироқ қамоқхоналарига террорчилик ташкилоти ИШИДга алоқадор яна 300 нафарга яқин жангарилар кўчирилди. Бу ҳақда Shafaq News портали ҳукумат манбасига таяниб хабар қилди.

Маълум қилинишича, Ироқ Адлия вазирлиги қарори билан ушбу шахслар терроризм билан боғлиқ ишлар бўйича маҳкумлар учун мўлжалланган, кучайтирилган хавфсизликка эга қамоқхоналарга жойлаштирилади.

Улар Ироқ қонунчилигига мувофиқ суд қилиниши, мамлакат фуқароси бўлмаганлари эса жазони ўз юртида ўташ шарти билан тегишли давлатларга топширилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, Багдад ва Дамашқ ўртасидаги ҳамкорлик давом этмоқда ва ИШИДга алоқадор ушланганлар сони яна ортади. CENTCOM маълумотларига кўра, 7 минг нафаргача жангарини Ироқ назоратидаги “хавфсиз” муассасаларга ўтказиш режалаштирилган.

Киритилди: 21:41 27.01.2026. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!