Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Суриядаги қочқинлар лагерларидан 20 нафар бола Россияга қайтарилди

Суриядаги қочқинлар лагерларидан 20 нафар бола Россияга қайтарилди

Бу ҳақда Болалар омбудсман Мария Лвова-Белова маълум қилди. Етти ўғил ва ўн уч қиз Россия Аэрокосмик кучлари бортида 6 июлдан 7 июлга ўтар кечаси Чкаловский аэродромига етиб келди.

"Уларнинг орасида ака-ука ва опа-сингиллар ҳам бор. Болалар ўзларининг яқинлари - бобоси, бувиси ва қариндошлари билан учрашишни кутмоқда", деди Лвова-Белова журналистларга.

Самолётдаёқ болалар махсус шифокорлар томонидан текширилди. Бир боланинг оёғидаги ракета бўлакларидан қолган жароҳат аниқланди. Қолган болаларнинг саломатлиги яхши, деди Болалар омбудсмани раҳбари.

Киритилди: 13:13 07.07.2024. Ўқилди: 1043 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!