1500 дан ортиқ кишини ўз ичига олган Сурия Таъсис Мажлиси мамлакатда сайловлар ўтказади. Бу ҳақда Туркиянинг Ҳурриет газетаси маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости” .
“Суриянинг янги конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқадиган ва мамлакатни сайловларга олиб борувчи таъсис мажлиси 1500 аъзодан иборат бўлиши кутилмоқда”, - дейилади материалда.
Суриянинг янги ҳукумати Сурия жамиятининг барча соҳаларини қамраб олиш ва вакиллик қилиш тарафдори, деб ёзади Ҳурриет.