Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сурияда давлат тўнтаришга уриниш содир бўлди

Сурияда давлат тўнтаришга уриниш содир бўлди

Сурия Ички ишлар вазирлиги давлат тўнтаришига уринишнинг олдини олинганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Анас Хаттобга таяниб, SANA хабар берди.

Хаттоб давлат тўнтаришига уриниш айнан қачон тўхтатилганига аниқлик киритмаган. Бироқ аввалги ҳокимият фаолиятига алоқадор жиноятчиларни таъқиб қилиш билан шуғулланадиган бошқарма тузилишини айтган.

Биз ағдарилган режим (Башар Асад ҳукумати) офицерлари тайёрлаган давлат тўнтариши режасини йўқ қилдик. Бу қуролли кучларимиз ва халқимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли амалга ошди, деди ички ишлар вазири.

Сурия Мудофаа вазирлиги март ойида собиқ президент Башар Асад тарафдорлари томонидан юзага келиши мумкин бўлган хавфни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилганини маълум қилганди.

Киритилди: 18:29 17.04.2025. Ўқилди: 1221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!