Сурия расмийлари 4 миллион боланинг мактабларда янги ўқув йилини бошлаганини айтмоқда. Аммо етти йилдан бери давом этаётган уруш ва вайронагарчиликлар сабаб миллионлаб суриялик бола таълим олишдан маҳрумлигича қолмоқда.
DW хабарига кўра, Сурия Халқ таълими вазири Хаззан ал-Ваз охирги икки ойда 400 мактаб таъмирланганини айтган. Бироқ ЮНИСЕФ вакилларининг таъкидлашича, уруш ҳамон давом этмоқда ва бу болаларга таъсир кўрсатмай қолмаяпти. Сурияда 2 миллион бола ҳалигача таълим олиш имкониятдан маҳрумлигича қолмоқда, ҳар уч мактабдан бири ишламаяпти, тахминан 180 минг ўқитувчи ишини талаб кетган.
Устига-устак, урушнинг қачон тугаши ва сиёсий барқарорлик қачон ўрнатилиши мавҳум бўлиб қолаётгани учун донорлар ажратиладиган маблағларнинг қанчалик самарали ишлатилишига шубҳа қилмоқда. Бу эса ёрдамлар миқдорининг камайишига олиб келмоқда.
Manba: azon.uz