Сурия Марказий банки раиси Абдулқодир ал-Ҳасрия янги Сурия валютаси чиқарилганини маълум қилди. Бу ҳақда Аnadolu хабар берди.
Ижтимоий тармоқлардаги постида Сурия Марказий банки раҳбари ал-Ҳасрия муомалага янги валюта киритиш тўғрисидаги фармон эълон имзоланганини маълум қилди.
Ал-Ҳасриянинг сўзларига кўра, янги валюта янги иқтисодий ва пул-кредит даврининг бошланишини белгиловчи муҳим миллий воқеадир.
— Янги Сурия валютаси озодликдан кейинги молиявий мустақиллигимизнинг рамзи бўлиб, Сурия Марказий банки раҳбарлигида барчанинг ҳамкорлиги асосида қурилган янги даврнинг бошланишини белгилайди. Бу миллий фаровонлик, барқарорлик ва иқтисодий тикланиш сари қўйилган мустаҳкам қадам бўлиб, озодликдан кейин эришилган ютуқларга қўшимча бўлади, — деб таъкидлади Сурия Марказий банки раиси.
Унинг сўзларига кўра, янги валютага оид тўлиқ маълумотлар 28 декабрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда эълон қилинади.