Дон ва ёғли ўсимликлар етиштириш ва экспорт қилиш бўйича жаҳон етакчиларидан бири бўлган Украина Башар ал-Ассад режими ағдарилганидан кейин Сурияга озиқ-овқат етказиб беришни бошлашга тайёрлигини билдирди.
Асад даврида Сурия Россиядан озиқ-овқат импорт қилган, аммо янги раҳбарлик даврида Москва ва Дамашқнинг келажакдаги муносабатлари ноаниқлигича қолмоқда.
Аввалроқ россиялик ва суриялик манбалар янги ҳукумат билан боғлиқ ноаниқлик ва тўловлар кечикиши туфайли Сурияга Россия буғдой етказиб бериш тўхтатилгани ҳақида ОАВга хабар берган эди.
«Қаeрда қийин бўлса, овқатимиз билан бирга бўлишимиз керак. Биз таъминотга тайёрмиз, агар Сурияга озиқ-овқат керак бўлса, биз ёрдам берамиз», — деди Украина қишлоқ хўжалиги вазири Виталий Ковал Reuters агентлигига берган интервьюсида.