Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сурия раҳбари Исроил билан келажакдаги муносабатларини белгилаб берди

Сурия раҳбари Исроил билан келажакдаги муносабатларини белгилаб берди

Сурия етакчиси Аҳмад ал-Шара Jewish Journal нашрига берган интервюсида Исроил билан муносабатлар эски адоватлар ва зарбалар алмашиш асосида қурилмаслиги кераклигини айтди .

Ал-Шаранинг айтишича, Сурия ва Исроилнинг умумий душманлари бор ва икки давлат биргаликда минтақани барқарорлаштиришга катта ҳисса қўшиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, Исроил ва Сурия ўзаро ҳурмат ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун 1974-йилда имзоланган сулҳ битимига таяниши керак.

У Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш ҳақида гапирмади, фақат халқаро ҳуқуқ ва суверенитетни ҳурмат қилиш асосидаги музокараларга тайёр эканлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, ал-Шара Сурия жиддий чет эл таъсирига қарамай, бировнинг ўйинида пиёда эмас, мустақил давлат бўлиши кераклигини айтди. У 2011-йилда бошланган фуқаролар уруши туфайли мамлакатни тарк этган барча сурияликларнинг қайтишини кутаётганини таъкидлади.

Киритилди: 15:12 01.06.2025. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!