Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурия Президентига таҳдид қилинмоқда

Сурия Президентига таҳдид қилинмоқда

Исроил ҳукумати Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати билан яхши алоқалари учун Сурия Президенти Башар Ал-Асадга “ўлим” билан таҳдид қилмоқда.

Фаластин матбуоти “Исроил Ҳаём” газетасига таянган ҳолда хабар беришича, Асад Суриядан Ливанга қурол ўтказилишининг олдини олишда Исроил билан ҳамкорлик қилмаса, оқибат Саййид Ҳасан Насруллоҳ билан бир хил бўлишидан огоҳ қилинган.

Ўтган ой “Исроил Бейтейну” партияси раҳбари Авигдор Либерман Суриянинг Эрон ва минтақавий қаршилик гуруҳлари билан дўстона алоқаларини қоралаб, Асадга нисбатан худди шундай огоҳлантириш билан чиққан эди.

Сурия анча вақтдан бери Исроил кўз ўнгида “тикан” каби гавдаланмоқда. Охирги воқеалар асносида кўпгина давлатлар, халқаро ташкилотлар, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Нетаньяху бошчилигидаги ҳукумат уруш можаросига барҳам бериши зарурлигини талаб қилмоқда. Афсуски, натижа ижобий эмас.

Маълумки, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТдаги нутқи давомида Насруллоҳни ўлдиришга буйруқ берган. Натижада Ҳизбуллоҳ етакчиси сентябрь ойи охирида сионистик режимнинг Байрутга берган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Киритилди: 10:57 12.11.2024. Ўқилди: 1731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!