Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сурия президенти маслаҳатчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди

Сурия президенти маслаҳатчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди

Сурия президенти Башар Асаднинг матбуот бўйича маслаҳатчиси Луна ал-Шибл 5 июль куни автоҳалокат оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Сурия президенти идораси берган баёнотга асосланиб, Al Arabiya нашри хабар берди.

Маслаҳатчининг ўлимини Дамашқдаги яна бир қанча ҳукумат манбалари тасдиқлаган. Ҳалокат пойтахт атрофида юз бериб, ҳукумат вакилининг оғир жароҳат олиши ва кейинроқ касалхонада вафот этиши билан якун топган.

“Сурия Араб Республикаси президенти оғир автоҳалокат оқибатида бугун оламдан ўтган маслаҳатчи Луна ал-Шиблнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлигини эълон қилади”, дейилади президент идораси хабарида.

Манбада айтилишича, Луна ал-Шибл сўнгги йилларда президентнинг сиёсий ва оммавий ахборот воситалари бўлими директори, кейин эса президентнинг махсус маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. У ҳукуматга ниҳоятда яқин шахс бўлиб, президент номидан вазифага киришиш ваколатига эга бўлган.

Маслаҳатчи жасадини текширган шифокорлар унинг мияга қон кетиши оқибатида вафот этганини аниқлаган. У катта тезликда ҳаракатланиб, йўлдан чиқиб кетган ва кучли зарб оқибатида бошидан жароҳатланган.

48 ёшли собиқ маслаҳатчи ўз фаолиятини Al Jazeera нашрида журналист сифатида бошлаган. 2011 йилда Сурияда фуқаролар уруши бошлангач, Луна ал-Шибл президентнинг ОАВ бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. Кескин ҳарбий ва сиёсий вазиятда президент идораси номидан эълон қилган ўткир баёнотлари билан мамлакат аҳолиси орасида танилган.

Кейинчалик унинг роли медиа доирасидан ташқарида ҳам кенгайиб, Башар Асаднинг яқин доиралари ичида ўз ўрнини эгаллади. Суриядаги юқори даражадаги учрашувларда ва президентнинг хорижга камдан-кам ташрифларида ҳамроҳлик қилган.

Яқин Шарқдаги бир қатор манбалар Луна ал-Шибл ўлдирилган бўлиши мумкинлигини хабар берган. Чунки сўнгги йилларда Башар Асад идораси ичида унга нисбатан эътирозлар кучайган. Қатор сиёсий арбоблар уни Суриядаги мухолиф гуруҳлар билан алоқа ўрнатишда айблаган.

Киритилди: 10:24 06.07.2024. Ўқилди: 1059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!