Сурия ҳукумати ҳарбий вертолётлари мухолифат қўл остида бўлган Идлиб вилояти аҳолисига ўлим билан таҳдид қилинган варақаларни улоқтирди.
Маълум бўлишича, варақалар Сармадо шаҳри, Ром Ҳамадон қишлоғи ва Камуна лагерига ташланган, дейилади TRT хабарида.
Уларда шундай сўзлари ёзилган: “Йўлингни танла… Эй қурол ушлаган киши, сени нима кутмоқда? Сени уруш ичига отганлар ёрдам бермайди… улар меҳмонхоналарда долларларни олиб ётишибди. Сенчи, эҳсон эвазига яшаяпсан. Охирги фурсатдан фойдалан. Қуролингни топшир. Ҳаётингни тикла”.
manba: azon.uz