Сурия маъмуриятининг янги раҳбари Аҳмад аш-Шаръанинг Европа ва Марказий Осиёдаги собиқ шериклари уни ағдаришга уриниши мумкин.
Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, инқилобда иштирок этиш учун Сурияга келган хорижлик жангарилар энди аш-Шаръанинг сиёсий омон қолиши учун "жиддий муаммо"га айланиши мумкин.
"Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Сурияда 5 минг киши қолмоқда. Уларнинг аксарияти маҳаллаларга интеграциялашган..." - дейилади нашрда.