Суриянинг Россиядаги элчиси мамлакатнинг БРИКСга қўшилиши ҳақидаги сўзлари нотўғри талқин қилинганини маълум қилди.
Сурия элчисининг айтишича, республика БРИКСга қўшилиш учун ариза бермаган.
Унинг сўзларига кўра, "Сурия БРИКСга қўшилиш бўйича ҳали ҳам жиддий музокаралар олиб бормоқда" деб талқин қилиш керак.
Дипломатнинг аниқлик киритишича, Дамашқ унга қўшилишдан жуда манфаатдор.
Аввалроқ “ТАСС” агентлиги Сурия элчиси Башар Жаъфарий мамлакат БРИКСга аъзолик учун ариза топширишини билдиргани ҳақида хабар берган эди.