Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Суратлар бор уйга фаришта кирмайдими?

Суратлар бор уйга фаришта кирмайдими?

— Фаришта кирмайдиган уйлар қаторида расм-суратлар бор уй ҳам айтилган экан. Айнан қандай суратлар бўлмаслиги керак? Оила аъзоларининг сурати бўлса-чи? Шу ҳақда, иложи бўлса, ҳадис ва оятлар асосида жавоб берилса.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

— Жонли нарсаларнинг суратига рухсат йўқ.

Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирдилар. Мен токчамга нафис парда тўсиб қўйган эдим. Унда суратлар бор эди. У зот уни кўришлари билан тортиб олдилар ва ранглари ўзгариб: «Эй, Оиша! Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар».

Оиша онамиз айтадилар: «Шунда биз уни бўлиб, битта ёки иккита болиш қилиб олдик».

Мазкур пардадаги суратлар жонли нарсаларнинг суратлари экани шубҳасиз. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, мусулмон кишининг уйида жонли нарсаларнинг сурати бўлмаслиги лозим. Жумладан, ўша сурат пардада бўлса ҳам, жоиз эмас. Аммо кесилган, йиртилган ҳолда болиш ёки шунга ўхшаш оёқ ости бўладиган нарсаларда бўлса, жоиз (“Кифоя” китобидан).

muslimaat.uz

Киритилди: 13:39 07.09.2019. Ўқилди: 8200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!