Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Суратдаги аёлларнинг кийимини ечадиган дастур ёпиб ташланди

A A A
Суратдаги аёлларнинг кийимини ечадиган дастур ёпиб ташланди

Қалбаки яланғоч расмларни ясаш учун аёлларнинг суратидаги кийимларни олиб ташлашга қодирлигини даъво қилган дастур тузувчилар томонидан ёпиб қўйилди. Motherboard сайтида 50 доллар турувчи "Қипяланғоч" (deepnude) номли дастур ҳақида хабар чиққач, омманинг эътиборига тушди ва танқидларга сабаб бўлди. Бу ҳақда "Minbar.uz" ёзмоқда.

Порно қасос номи билан аталувчи аёлларнинг яланғоч расми ва интим ҳолатларини интернетга қўйиш амалиётига қарши фаоллардан бири дастурни "даҳшатли" деб таърифлаган.

Ишлаб чиқарувчилар дунё ҳали бу нарсага тайёр эмас экан деб дастурни интернет тармоғидан олиб ташлаган.

"Одамларнинг бу дастурни бошқа мақсадларда ишлатиш эҳтимоли жуда юқори. Биз бу йўл билан пул топишни хоҳламаймиз", – деб ёзди дастурловчилар «Twitter»да.

Уларнинг айтишича, дастурни сотиб олган ҳар бир кишининг пули қайтарилади. Дастурнинг бошқа версиялари бўлмайди, уни ишлатиш ҳуқуқидан бошқалар ҳам маҳрум қилинади.

Ишлаб чиқарувчилар дастурнинг нусхаси борлардан уни тарқатмасликни илтимос қилди. Маълум бўлишича, ким уни тушириб олган бўлса ишлашда давом этади.

Қасос қурбонлари

Жамоанинг айтишича, дастур бир неча ой муқаддам шунчаки "кўнгилхушлик" учун ишлаб чиқилган.

Кейинчалик дастурнинг Windows ва Linux версияларида ишловчи веб-сайти яратилди.

  • Дастур икки хил кўринишда тақдим қилинарди. Биринчи текин, лекин суратга катта қилиб ёзилган "қалбаки" сўзи турарди.
  • Иккинчи версияси пулли ва "қалбаки" сўзи суратнинг бир бурчагига муҳр сифатида босиларди.
  • Ишлаб чиқарувчилар ўз баёнотида дастурнинг айрим суратлардагина ишлашини тан олишган.

"Тўғриси, дастур жуда ҳам зўр эмас, у фақат маълум суратлар билан ишлайди".

Шунга қарамасдан, бу ҳақда хабар чиқиши билан дастурни юклаб олувчиларнинг кўплигидан уларнинг веб-сайти ишламай қолди.

Порно қасосга қарши кампания Бадасс гуруҳи асосчиси Кэтлин Боуден «Motherboard»га дастурни "даҳшатли" деган.

"Ҳозир ҳар ким яланғоч суратга тушмаса ҳам порно қасоснинг қурбони бўлиши мумкин. Дастур омма учун қўл етадиган бўлмаслиги керак", – дейди у.

Айтилишича, дастур суратдаги аёлларнинг кийимларини олиб ташлаб, ҳақиқатга яқин ялонғоч расмларни ишлаб чиқариш учун сунъий ақлга асосланган нейрон тармоқлардан фойдаланади.

Тармоқлар суратдаги кийимни топишга, уни теридаги нозик фарқлар билан ниқоблаб, ёритиб, сояларини тушириб ва кейин мос физик характаристика билан тўлдиришга ихтисослашган.

Дастур тасвирларни сохталаштириб, ҳақиқийдек кўрсатишга ихтисослашган deepfake (ўта қалбаки) технологиясига ўхшайди. Deepfakes дастурлари илк чиққан вақтларида машҳурларнинг қалбаки порнографик клипларини олишда ишлатиларди.

Киритилди: 13:13 01.07.2019. Ўқилди: 7116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!