Суперлига 21-турида "Насаф" "Сурхон" билан беллашувда очко йўқотди. Қаршидаги "Марказий" стадиондаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
Ўйинда Зоран Марушич 17-дақиқада гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. 62-дақиқада Абдуғофур Ҳайдаров мувозанатни тиклади.
Ўйин давомида "аждарлар"дан Шерзод Насруллаев (69-дақиқа), меҳмонлардан эса Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (87-дақиқа) майдондан четлатилди.