Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Суперлига. Бугун “Ўзбек класикоси” ва яна бир учрашув бўлиб ўтади!

Суперлига. Бугун “Ўзбек класикоси” ва яна бир учрашув бўлиб ўтади!

Ўзбекистон Суперлигасининг 6-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун тур доирасида сўнгги икки беллашув ўтказилади.

Жумладан, Фарғона шаҳрида "Нефтчи" ўз майдонида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади. Ушбу қарама-қаршилик анъанавий равишда “Ўзбек классикоси” сифатида эътироф этилади ва турнинг марказий ўйинларидан бири ҳисобланади.

Беллашув соат 19:00'да старт олади ва "Спорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шунингдек, кун дастуридан "Бухоро" — "Қизилқум" учрашуви ҳам ўрин олган бўлиб, мазкур баҳс ҳам соат 19:00'да бошланади.

Киритилди: Бугун 10:22. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!