Суперлигада 7-тур баҳслари якунига етмоқда. Бугун турнинг сўнгги икки учрашуви ўтказилади.
Дастлаб, соат 18:00'да “Хоразм” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Шундан сўнг турнинг марказий учрашуви “Бунёдкор”—“Нефтчи” тўқнашуви бўлиб ўтади.
Мазкур беллашувни соат 20:15'дан бошлаб, “Футбол ТВ” телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.