Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Сунъий равишда нархни оширганлик ҳолати аниқланган АГТКШ табиий газ тармоғидан ажратилди

Сунъий равишда нархни оширганлик ҳолати аниқланган АГТКШ табиий газ тармоғидан ажратилди

Бугун Андижон вилояти Избоскан туманидаги «Б.И.М» МЧЖга қарашли АГТКШ асоссиз равишда нархни оширгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

Ушбу ҳолат «Ўзэнергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкорлик билан ўрганилди.

Маълум бўлишича, мазкур АГТКШ масъуллари огоҳлантиришга қарамасдан сунъий равишда нархни оширган.

«Ўзэнергоинспекция» ахборот хизматига кўра, бу ноқонуний фаолиятга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, қоидабузар истеъмолчи табиий газ тармоғидан ажратилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 173-сонли қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир метр куб учун 3 350 сўм этиб белгиланган.

Киритилди: 15:03 02.04.2024. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!