Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сунъий интеллект туфайли инсоният йўқ бўлиб кетиши мумкин

Сунъий интеллект туфайли инсоният йўқ бўлиб кетиши мумкин

Тадқиқотчи олимлар сунъий интеллектнинг назоратсиз ривожланиши ядро уруши ва пандемиялар каби ҳалокатли глобал таҳдидлар ҳамда инсоният цивилизацияси учун хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

Саноат етакчилари, “OpenAI” бош директори Сем Aлтман ва машҳур “сунъий интеллект отаси” Жеффри Хинтон, сунъий интеллект хавфсизлиги маркази томонидан эълон қилинган янги огоҳлантиришни имзолаган.

CAIS баёнотида “сунъий интеллект билан боғлиқ энг жиддий хавфларни қабул қилаётган мутахассислар ва жамоат арбоблари сони ортиб бораётгани ҳақида умумий маълумот бериш учун мўлжалланган” дейилади.

Таъкидлаш жоизки, сунъий интеллект бўйича “Anthropic” вa “Google DeepMind” компаниялари раҳбарлари, шунингдек, “Microsoft” ва “Alphabet”нинг бир қанча раҳбарлари ҳам баёнотга имзо чекишган.

Киритилди: 14:00 04.06.2023. Ўқилди: 1997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!